Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро О.И. “Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ва фуқаро Р.Н. (муқаддам судланган) “Гулбоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 263,4 сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Й. “Амир Темур” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 183,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.