Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш тартиби белгиланди

Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (461-сон, 04.09.2026 й.) билан “Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 🧾 Мазкур Регламент ижтимоий ходимларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Агентлик) тизимидаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (ваколатли орган) томонидан малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди. ✅ Қарорга кўра, малака сертификати назорат синови натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги тартибда берилади: ➖ 1 йиллик махсус иш стажига эга талабгорга – III тоифа малака сертификати; ➖ 2 йиллик махсус иш стажига эга талабгорга – II тоифа малака сертификати; ➖ 3 йиллик махсус иш стажига эга талабгорга – I тоифа малака сертификати. ✉️ Талабгордан III тоифали малака сертификатини олиш учун олий маълумот, II ва I тоифали малака сертификатини олиш учун тор доирадаги олий маълумот талаб қилинади. ⏳ Малака сертификати 5 йил амал қилиш муддати билан берилади. 🔘 Малака сертификатини олиш бўйича назорат синовида иштирок этиши учун талабгор ваколатли органнинг камида 36 академик соатлик ўқув курсларида малака ошириши лозим бўлади. 📄 Малака сертификатини олиш учун назорат синови, қоида тариқасида, ҳар чоракда 1 марта ўтказилади. 🤑 Талабгорлар тест ва кейс таҳлили бўйича умумий 100 баллик тизимда баҳоланади. ✅ Назорат синови натижаси бўйича 70 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади.
Киритилди: 15:41 07.09.2026. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!