Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ИИВ ID-карталар бўйича фуқароларга мурожаат қилди

A A A
ИИВ ID-карталар бўйича фуқароларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга муддати ўтган биометрик паспортларни зудлик билан шахсни тасдиқловчи карталарга алмаштиришни сўраб мурожаат қилди.

Вазирликнинг эслатишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.

“Шунинг учун фуқаролардан муддати тугаган биометрик паспортларни кечиктирмаган ҳолда идентификацион ID карталарга алмаштиришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, босқичма-босқич ички паспортлар ўрнини эгаллаётган ID-карталар 2021 йил январидан берила бошланди. 2022 йил январь ойидан бошлаб уни рўйхатга олиш хизмати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар давлат хизматлари марказларида ҳам йўлга қўйилди.

ID-картани олиш учун фақат паспорт, ариза ва давлат божи тўлови талаб қилинади. Aмалдаги ички паспорт 2030 йил 31 декабргача амал қилади. Уларни ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрий, 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Киритилди: 17:43 01.11.2022. Ўқилди: 2651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!