Қўқон шаҳар ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирларда маълум бўлишича, блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Д.У. жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиб, тегишли рухсатномасиз ўзининг “Instagram” тармоғидаги "dili me" номли саҳифаси орқали 2026 йил 31 май куни соат 17:00 да шаҳардаги супермаркет олдида чиройли рақамли автомобиллар тўпланиши бўйича видеомурожаат тарқатиб, оммавий тадбир уюштирмоқчи бўлган.
ИИО ходимлари томонидан фуқаро Д.У. билан юқоридаги ҳуқуқбузарлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилаётган пайтда унинг шериги Ж.М. ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, жамоат тартибини бузган.
Ҳолат юзасидан Д.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 200¹-моддаси ҳамда Ж.М.га нисбатан 183 ва 194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати