Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Буюк давлатлар том маънода хоҳлаган ишини қилишмоқда"

"Буюк давлатлар том маънода хоҳлаган ишини қилишмоқда"

Словакия Бош вазири Фицо Венесуэладаги АҚШ операцияси ҳақида ўз фикрини билдирди

- Агар мамлакат катта ва қудратли бўлса, у нодемократик ва адолатсиз ҳаракат қилади. Ёки у демократик ва адолатли ҳаракат қилишни истаса, у катта ёки қудратли бўлишни тўхтатади. Бугунги кунда буюк давлатлар том маънода хоҳлаган нарсасини қилишмоқда. Улар халқаро ҳуқуқнинг мавжудлигини ва уни ҳурмат қилиш заруратини бутунлай йўқ қилишди;

- Афсуски, БМТ оғир аҳволда. БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса "тишсиз". Словакия каби кичик давлатларнинг қўлидан фақат кузатиш келади.

- Мен аслида АҚШ президенти Доналд Трампга миннатдорчилик билдиришим керак. У ўз қарорини Байден маъмурияти ёки аввалги АҚШ президентлари каби демократияни ёйиш ёки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ёлғон зарурати билан оқламади. У Венесуэла нефтини назорат қилиш ва Америка компанияларининг Венесуэла нефт саноатига кириб бориши ҳақида очиқчасига гапирди.

Киритилди: 23:28 05.01.2026. Ўқилди: 8115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!