Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Венесуэлада умумий сафарбарлик эълон қилинди, армия юқори шай ҳолатга келтирилди

Венесуэлада умумий сафарбарлик эълон қилинди, армия юқори шай ҳолатга келтирилди

5 январ куни Венесуэла ҳукумати мамлакат Қуролли кучлари сафарбар этилишини маълум қилди ҳамда нефт саноати ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари ходимлари учун “ҳарбий режим” жорий этди. Тегишли ҳужжат мамлакатнинг ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Хавфсизлик кучларига АҚШ ҳужумини қўллаб-қувватлаган шахсларни мамлакат бўйлаб аниқлаш ва ушлаш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, фармон мамлакатнинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз чегараларида назорат ҳамда қўриқлашни кучайтиришни назарда тутади.

Мазкур фармон эълон қилинган кундан бошлаб 90 кун давомида амал қилади.

Қайд этиш жоизки, ҳужжат 3 январ санаси билан расмийлаштирилган бўлиб, унинг остида президент Николас Мадуронинг, шунингдек вице-президент ва ҳукумат аъзоларининг имзолари мавжуд.

Киритилди: 23:38 05.01.2026. Ўқилди: 4388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!