Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳусановга имконият: «Манчестер Сити» асосий ҳимоячиси учун мавсум деярли якунланди

Ҳусановга имконият: «Манчестер Сити» асосий ҳимоячиси учун мавсум деярли якунланди

"Манчестер Сити" жамоа ҳимоячиси Йошко Гвардиол АПЛнинг 20-туридан ўрин олган "Челси"га (1:1) қарши ўйинда ўнг оёғининг катта болдир суяги синганини маълум қилди.

Футболчи ўйинни асосий таркибда бошлади ва учрашувнинг 51-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди.

23 ёшли хорватияликнинг тикланиш муддати маълум қилинмаган. Ўйинчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши керак, ундан кейин тикланиш 3 ойдан 6 ойгача давом этиши мумкин.

Гвардиол 2023 йилнинг августидан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:01 06.01.2026. Ўқилди: 3749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!