Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг тўнғич ўғли Ахмат Қодиров республика ҳукумати раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини эълон қилди. Бу ҳақда Тhе Insider xабар берди.
“Қодировнинг сўзларига кўра, 2026-йилнинг илк кунларида ҳукумат таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган. Ҳукумат раиси Магомед Даудовнинг тавсиясига кўра, Ахмат Қодиров Чеченистон ҳукумати раиси ўринбосари этиб тайинланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Ахмед Дудаев ҳам ҳукумат раиси ўринбосари — Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири лавозимига тасдиқланди.
20 ёшли Аҳмат Қодиров, шунингдек, Чеченистон жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамдир. Қайд этилишича, у бир вақтнинг ўзида бу лавозимда ишлашда ҳам давом этади.
Ахмат Қодиров, шунингдек, “Чеченистон Республикаси ёшлар сиёсати соҳасида хизмат кўрсатган ходим” унвони соҳиби ҳисобланади.