Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан олинди. У Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи сифатида ҳам ишлаб келаётганди.
Полковник Шавкат Раҳмонов муқаддам Хоразм вилояти ИИБ (2017–2019 йиллар), Самарқанд вилояти ИИБ (2019–2022) ва Наманган вилояти ИИБ (2022–2023) раҳбари лавозимларида ишлаган.
2023 йил февралдан буён Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада ИИВ тизимида йирик тайинловлар амалга оширилди. Пўлат Бобожонов вазирликдан кетди, унинг ўрнини Азиз Тошпўлатов эгаллади.