Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Бу содир бўлмайди!"

"Бу содир бўлмайди!"

Трамп Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашиши даргумон,дея хабар бермоқда Politico.

"Бу содир бўлмайди, деб ишонч билан айтиш мумкин. АҚШ президенти ўз ҳаракатлари орқали Европа Иттифоқини менсимаслигини ва миллий етакчилар билан мулоқот қилишни афзал кўришини очиқ-ойдин намойиш этмоқда", дея таъкидланади мақолада.

Нашр, шунингдек, Трамп сўнгги ҳафталарда Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашувлар ўтказаётган бир пайтда, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен “ўзига хос бўлмаган тарзда” сукут сақлаётганини қайд этди.

Киритилди: Бугун 09:42. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!