Бугун 7 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Жанубий Кореяда қирувчи самолёт тасодифан қишлоққа 8 та бомба ташлади — Yonhap

Жанубий Кореяда қирувчи самолёт тасодифан қишлоққа 8 та бомба ташлади — Yonhap

Жанубий Кореянинг Пхочхон шаҳрида турар-жой биносига снаряд тушиши натижасида етти киши жабрланди, дея хабар беради Yonhap.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, пайшанба куни тахминан соат 10:00да Жанубий Корея шимолида, КХДР билан чегарада жойлашган Пхочхон шаҳридаги турар-жой биносига снаряд тушгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг тўрт нафари оғир аҳволда.

“Оқибатда етти киши тан жароҳати олди, бир қанча бинолар вайрон бўлди. Ҳозирда тергов давом этмоқда”,- дея қайд этади Yonhap.

Киритилди: 11:04 06.03.2025. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!