Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой АҚШ билан урушга тайёр. Нималар бўляпти?

Хитой АҚШ билан урушга тайёр. Нималар бўляпти?

Хитой, агар Вашингтон Пекин билан можарога интилса, АҚШга қарши савдо, божхона ёки бошқа ҳар қандай урушда охиригача туришга тайёр эканлиги ХХРнинг АҚШдаги элчихонасининг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилди.

"Агар АҚШ чиндан ҳам фентанил масаласини ҳал қилмоқчи бўлса, ХХР билан тенг ҳуқуқли асосда мулоқот олиб бориш тўғри қарор бўлади. Агар уруш - Қўшма Штатлар истаги бўлса, у божхона, савдо ёки бошқа ҳар қандай уруш бўлишидан қатъи назар, биз охиригача туришга тайёрмиз," - дея дипломатик ваколатхона матбуот хизмати ёзган.

Ўз навбатида, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лин Цзянь Хитой ҳукумати яқинлашиб келаётган савдо урушида Қўшма Штатларга жавоб беришга тайёр эканлигини ва Вашингтонга мулоқот йўлига ўтишни таклиф қилаётганини билдирди, чунки ХХР ўз манфаатларини охиригача ҳимоя қилади.

Илгари АҚШ Хитойдан импорт қилинадиган бир қатор товарларга, жумладан, кучли оғриқ қолдирувчи "фентанил"га 10-20 фоизлик божлар жорий этилишини эълон қилган эди.

Киритилди: 23:36 05.03.2025. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!