Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Украина урушига қўшилиши мумкин

Хитой Украина урушига қўшилиши мумкин

Хитой Украинанинг вақтинчалик босиб олинган ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш масаласида Россия билан музокаралар олиб бориши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Украина Миллий қаршилик маркази маълум қилди.

Марказ маълумотларига кўра, Пекин Москва билан Украинанинг босиб олинган ҳудудларида жанг тажрибасини орттириш имконияти юзасидан музокара юритиши мумкин. Хитой, худди Шимолий Корея сингари, жанг тажрибасини қўлга киритишга интилмоқда.

Миллий қаршилик маркази манбаларининг хабар беришича, Хитой вакилларини босиб олинган ҳудудларда бир неча бор кузатишган. Таъкидланишича, Хитой ва Россия ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича биргаликдаги ишларини давом эттирмоқда.

Киритилди: 22:48 05.03.2025. Ўқилди: 3861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!