Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ичимлик суви билан таъминланганлик бўйича Тошкент биринчи, Қашқадарё эса охирги ўринда

Ичимлик суви билан таъминланганлик бўйича Тошкент биринчи, Қашқадарё эса охирги ўринда

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди неча фоиз ичимлик суви билан таъминлангани ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Келтирилишича, 2025 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81,5 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Ҳудудлар кесимида ҳолат қуйидагича:

  • Андижон вилояти — 92 фоиз;
  • Бухоро вилояти — 74,3 фоиз;
  • Фарғона вилояти — 82,5 фоиз;
  • Жиззах вилояти — 75,3 фоиз;
  • Навоий вилояти — 85,8 фоиз;
  • Наманган вилояти — 87 фоиз;
  • Самарқанд вилояти — 78,6 фоиз;
  • Сурхондарё вилояти — 66,5 фоиз;
  • Сирдарё вилояти — 87,7 фоиз;
  • Тошкент вилояти — 79,9 фоиз;
  • Тошкент шаҳри — 98,2 фоиз;
  • Хоразм вилояти — 91,6 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти — 61,2 фоиз;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 74,2 фоиз.
Киритилди: 11:14 30.07.2025. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!