Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳутийлар томонидан ҳужумга учраган юк кемаси Қизил денгизда чўкиб кетгани тасдиқланди

Ҳутийлар томонидан ҳужумга учраган юк кемаси Қизил денгизда чўкиб кетгани тасдиқланди

Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг Денгиз савдо операциялари маркази (UKMTO) Грециянинг Eternity C юк кемаси ҳужумдан сўнг Қизил денгизда чўкиб кетганини тасдиқлади.

Бу ҳақда UKMTOнинг Х ижтимоий тармоғидаги постида айтилган.

"UKMTO кема чўкиб кетгани ҳақида маълум қилди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда", - дейилади марказ хабарида.

Аввалроқ UKMTO 7 июль куни кема бешта снаряд билан урилгани ҳақида хабар берган эди. Эртаси куни кичик моторли қайиқларнинг ҳужуми давом этди, юк кемаси жиддий шикастланди ва ҳаракатини йўқотди. Ҳодиса Яманнинг Ҳодейда порт шаҳридан 51 денгиз мили ғарбда содир бўлган. Британия ҳарбий-денгиз кучларига кўра, экипажнинг беш аъзоси қутқариб олинган.

Reuters хабарига кўра, ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган. 9 июль куни Европанинг Aspides денгиз миссияси қутқарувчилари Қизил денгиз сувларидан олти нафар экипаж аъзосини олиб чиқди. Қолган 15 киши 9 июль куни кечки пайтгача бедарак йўқолган.

"Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатининг яманлик ҳутийлари юк кемасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Киритилди: 08:40 10.07.2025. Ўқилди: 938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!