Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳусанов захирада қолган ўйинда "Манчестер Сити" суперкамэк амалга оширди

Ҳусанов захирада қолган ўйинда "Манчестер Сити" суперкамэк амалга оширди

Англия чемпионатининг 32-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди - 5:2.

Мезбонлар сафида голларга Кевин Де Брюйне, Омар Мармуш, Матео Ковачич, Жеймс Макети, Нико О'Райли муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафидан Эберечи Эзе ва Крис Ричардс гол урди.

"Шаҳарликлар" сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

"Сити" (55 очко) Премьер-лигада 4-ўринга чиқиб олди. "Кристал Пэлас" 43 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Киритилди: 19:10 12.04.2025. Ўқилди: 2508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!