Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

HUMO Air билан Ўзбекистон бўйлаб манзиллар яқин, саёҳатлар унутилмас!

HUMO Air билан Ўзбекистон бўйлаб манзиллар яқин, саёҳатлар унутилмас!

Компания Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилиш учун бир қатор чек-листларни тақдим этди.

Ҳамма сайёҳ бўлишни, чет давлатларга саёҳат қилишни орзу қилади, лекин Ўзбекистоннинг қанча ажойиб жойларига ҳали бормаганлигингизни биласизми? Ўз юртингизни янада яқинроқ билиш вақти келди.

Биргина 2023 йилнинг ўзида 7 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрган Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари бўйлаб сизни ҳаяжонли саёҳатлар кутмоқда, бу шаҳарларга мамлакатнинг биринчи арзон лоукостери HUMO Air орқали осон ва арзон етиб бориш мумкин.

Ибн Баттута ёзганидек: «Саёҳат сизни тилсиз қолдиради ва кейин ажойиб ҳикоячига айлантиради». Сиз нафақат яхши саёҳатчи, балки Ватанимизнинг ажойиб гўшалари ҳақида ҳикоя қилувчи бўлишингиз учун биз HUMO Air'нинг энг машҳур йўналишларига сайёҳлар учун бир қатор чек-листларни тайёрладик. Дўстларингиз ёки оилангиз билан ушбу масканларнинг гўзаллигини ўрганишни тавсия қиламиз. Яқинларингиз билан ёрқин хотиралар яратинг!

Саргузаштларга бой саёҳат унутилмайди!

Самарқанд бўйича чек-лист билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Самарқанд — афсона ва эртак шаҳар. У тарихан Афина, Рим, Константинопол билан тенгдош. «Мен Самарқанд ҳақида эшитганларимнинг ҳаммаси, албатта ҳақиқат! Фақат битта нарса: у мен тасаввур қилганимдан ҳам чиройлироқ бўлиб чиқди». Бу дунёни забт этган Александр Македонскийнинг сўзлари. Ишонаверинг, сиз ҳам афсонавий Самарқанд ҳақида ҳали тўлиқ билмайсиз. Регистон майдони, Гур Амир мақбараси, Бибихоним масжиди бўйлаб саёҳатдан баҳраманд бўлинг, шарқий Сиёб бозори бўйлаб сайр қилинг. Барча диққатга сазовор жойлар бир-бирига яқин масофада жойлашган, йўлга кўп вақт сарфламайсиз.

Бухоро учун чек-лист бу ерда.

Кўплаб хорижий сайёҳларнинг орзуси бўлган Бухорони кўриш, наҳот сизнинг саёҳат режангизда бўлмаса? Саёҳат чемоданингизни тайёрланг, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, ислом маданияти маркази бўлган бу шаҳарга биргаликда йўл оламиз.

Бир вақтлар Буюк Ипак йўлида жойлашган қадим шаҳарнинг Пои-Калон меъморий ёдгорлиги, Арк қалъаси, Сомонийлар мақбараси, Чашмаи Аюб мақбараси, Магаки-Аттари масжиди, Мири-Араб мадрасаси, Лаби-ҳовуз ансамбли… Бухорога ташриф буюриб ҳақиқий тарихни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.

Термиз бўйича чек-лист билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилоятининг энг жанубий шаҳри ва маъмурий маркази – Термиз шаҳри ҳисобланади. Бу шаҳарда ва унинг атрофида турли хил динлар – оташпарастлик, несторианлик, буддавийлик ва ислом динлари билан боғлиқ жуда кўп диққатга сазовор жойлар сақланган. Шаҳарда бугунга қадар буддавийларга тегишли бўлган бинолар, шаҳар музейида эса ўша давр динига тегишли бўлган кўплаб қазилмалар мавжуд. Минг йиллик тарихи давомида шаҳар Ахоманийлар, Александр Македонский, Кушон қироллиги каби машҳур сулолалар ҳукмронлиги остида бўлган. «Қирқ қиз» қалъаси сайёҳлар учун энг севимли жойлардан бири, чунки бу ерда бетакрор фотосуратларни олиш мумкин. Қадимий Термиз тарихи қизиқми? Сиз қилишингиз керак бўлган ягона нарса – HUMO Air'дан чипта олиш ва Сиз Термиздасиз!

Қарши шаҳри бўйлаб саёҳат қилиш учун чек-лист билан бу ерда танишасиз.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётганингизда Қаршини ўз гастрономик харитангиздан чиқариб ташламанг. Бу ерда энг ажойиб ва машҳур таомлардан бўлган, қадимги замонлардан бизгача етиб келган рецептлар асосида тайёрланадиган зира билан пиширилган қўй гўшти — тандир гўшт ушбу масканга саёҳат қилишингизга арзирли сабаблардан биридир. Бундан ташқари бой тарихий обидалари, узоқ ўтмишга эга тарихи ва ҳунармандчилиги барча сайёҳни ўзига мафтун этмай қолмайди.

Хива ва Урганч бўйича чек-лист билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Қадимий Хива ва Урганч шаҳрининг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротга эга бўлинг. Жума масжид, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлари Сизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хивада ҳамма нарса ўзгача кўринади – ошхона, одамлар, нутқ, ҳатто меъморчилик ҳам. Деярли ҳамма нарса асл шаклида сақланиб қолган. Кўчалар тош билан қопланган. Шахмат доналари каби миноралар, мадраса гумбазлари ва масжидлари ҳар томондан кўриниб туради. Ҳатто замонавий бинолар ҳам қадимги кўринишда безатилиб қурилган.

Нукус бўйича чек-лист бу ерда.

Амир Темур номидаги шаҳар боғи, Дўстлик хиёбони ва бош майдони, Бердах миллий музейини кўришни, Қорақалпоғистон халқ амалий санъати намуналари, қамиш-най, қамишдан ясалган дудук каби анъанавий чолғу асбоблари орқали ўзингизни мусиқада синаб кўриш ва саёҳатнинг энг «мазали» қисми бўлган меҳмондўст қорақалпоқликларнинг миллий таомларидан татиб кўришни истайсизми? HUMO Air авиакомпанияси Тошкентдан Нукусга қулай ва ҳамёнбоп парвозлар имкониятини ҳам тақдим этади. Шунингдек, Игор Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи 1970 йилдан буён АҚШ, Франция, Германия, Италия, Япония, Россия ва бошқа хорижий мамлакатлардаги кўргазмаларда ноёб экспонатлари билан иштирок этиб келмоқда. Кўплаб хорижий сайёҳларни Нукусга чорлайдиган ушбу музей сизнинг саёҳат рўйхатингизда бўлмаслиги мумкин эмас. Ахир сиз ҳам бу музейни ўз кўзингиз билан кўриб, нега хорижликларнинг бу ерга ошиқишига гувоҳ бўлишингиз керак.

Қўқон бўйлаб саёҳат қилиши учун чек-лист билан бу ерда танишасиз.

Фарғона водийси — атрофи ям-яшил табиат манзараларига эга, гўзал тоғлар билан ўралган ҳудуд Ўзбекистон ва Марказий Осиёда жаҳонга машҳур ҳунармандчилик марказидир. Буюк Ипак йўли тарихида қадимий Қўқон ва Фарғона шаҳарлари, кичик шаҳарча ва қишлоқлар муҳим ўрин тутган. Марғилон ўзининг ранг-баранг икат нақшларида табиий ипак ишлаб чиқариш анъаналари билан, Риштон бўялган кулолчилик ва кулолчилик устахоналаридаги ноёб ёрқин дурдоналари билан машҳур. HUMO Air қанотида Фарғонага саёҳат қилинг.

Мазкур йўналишлар бўйича 159 000 сўмдан бошланадиган чипталарни ҳозироқ flyhumo.com сайти орқали сотиб олинг. Саёҳатларда кўришгунча!

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, лоукостер деганда кам буджетли авиакомпания тушунилади. У компания фаолияти билан боғлиқ барча омилларни оптималлаштириш орқали чипталарни арзон нархларда сота олиш имкониятига эга бўлган авиаташувчидир.

Киритилди: 15:07 31.01.2024. Ўқилди: 1797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!