АҚШ президенти Дональд Трамп Доҳада Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашуви чоғида яқин кунларда Украина бўйича "яхши янгиликлар" пайдо бўлишини истисно қилмади, дея унинг сўзларини келтиради NBC News.
"Менимча, бугун, балки эртага, балки жума куни бизни анча яхши янгиликлар кутмоқда, лекин кўрамиз," - деди Трамп.
АҚШ президенти Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашувда Доҳанинг Украина можаросини ҳал қилишда Россия ва Украина ўртасидаги воситачиликдаги "фаол ролини" ҳам қайд этди.
Аввалроқ, чоршанба куни Трамп агар Россия Федерацияси ва Украина у ердаги музокараларда можарони ҳал қилиш имкониятига эга бўлса, Истанбулга ташрифини истисно қилмаслигини айтган эди.