Москва ва Киевнинг Истанбулдаги музокаралари учун 15 май санаси танланиши Россия президенти Владимир Путиннинг қарори билан боғлиқ, деди Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Президент шундай қарор қилди," - дея жавоб берди Песков ВГТРК журналисти Павел Зарубиннинг музокаралар учун сана танлаш ҳақидаги саволига.
Туркия ТИВ раҳбари Ҳакан Фидан аввалроқ Истанбулдаги музокаралар формати ҳали аниқ эмаслигини маълум қилган эди.