Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳукумат 2030 йилга қадар давлат хизматларини тубдан соддалаштиришни мақсад қилмоқда

Ҳукумат 2030 йилга қадар давлат хизматларини тубдан соддалаштиришни мақсад қилмоқда

Бюрократияни қисқартириш бўйича янги режалар эълон қилинди. Унга кўра:

– 2030 йилгача давлат хизматлари сони 1,5 мингтага етказилади, электрон хизматлар улуши 95 фоизгача оширилади. Келгуси йилда қўшимча 250 та хизмат рақамлаштирилади. “Қоғозсиз ҳукумат” тўлиқ жорий этилиб, мавжуд 40 миллион ҳужжатдан 25 миллиони рақамлаштирилади;

– проактив ва композит хизматлар сони 400 тага етказилади, кейинги йилда 180 та янги электрон хизмат ишга туширилади;

– лицензиялаш, қурилиш ва коммунал тармоқларга уланиш бўйича 300 дан ортиқ жараён соддалаштирилади. Фуқаролар 4 та коммунал тармоққа ягона ариза орқали уланиш имкониятига эга бўлади;

– 100 дан зиёд хизматларни кўрсатиш муддатлари 50 фоизгача қисқартилади. 110 дан ортиқ маълумот ва ҳужжат талаб қилиш бекор қилинади. Давлат хизматлари портали, “Лицензия” тизими, “Ягона дарча” ва колл-марказлар сунъий интеллект асосида ишлайди.

Киритилди: Бугун 14:24. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!