Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Биз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатамиз, агар..."

"Биз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатамиз, агар..."

Агар Украина қўшинлари эгаллаб турган ҳудудлардан чиқиб кетса, биз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатамиз. Акс ҳолда ҳарбий йўл билан бунга эришамиз, деди Владимир Путин

Россия президенти бу ҳақда Қирғизистонга ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️ Қайтариб олинаётган ҳудудлар сони ошмоқда;

◾️ Россия дронлар соҳасида инқилоб қилди;

◾️ Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз, аммо Коллектив хавфсизлик ташкилотига (КХШТ) нисбатан ҳар қандай ҳаракатларга қарши туришга тайёр бўлишимиз зарур;

◾️ Арманистоннинг КХШТ бўйича позицияси бизга маълум: улар ўзларини бу тузилмага аъзо деб билишади, аммо ҳозирча йиғилишларда қатнашмаяпти. Бу уларнинг танлови, биз улар билан алоқадамиз;

◾️ Украина бўйича тинчлик шартномаси лойиҳаси бўлмаган, фақат муҳокама қилиш учун саволлар тўплами бўлган;

◾️ Женевадаги музокаралардан сўнг тинчлик режасининг 28 банди тўрт бўлимга ажратилган;

◾️ Россия ҳеч қачон Европага ҳужум қилишни режалаштирмаган, бундай айбловлар кулгили. Агар улар буни қоғозда мустаҳкамлашни хоҳласалар, биз розимиз;

◾️ Келаси ҳафта АҚШ делегацияси Москвага келиши керак;

◾️ Америкаликлар бизнинг позициямизни ҳам инобатга олишмоқда. Айрим масалалар бўйича батафсил гаплашиб олишимиз шарт;

◾️ Россия Ғарб билан Европа хавфсизлиги ва стратегик барқарорлик масалаларини муҳокама қилишга тайёр;

◾️ Украина бўйича режа “дипломатик тилга” ўгирилиши лозим, чунки ҳозир айрим бандлар кулгили эшитилади;

◾️ Россия ва Украина махсус хизматлари доим алоқада бўлган, Асирлар алмашинуви масаласида БАА майдони фаол қўлланмоқда;

◾️ Абу-Дабидаги музокараларда АҚШ вакилининг пайдо бўлиши кутилмаган ҳол бўлди;

◾️ Украина бўйича музокараларда Россия томонида Мединский ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари қатнашади;

◾️ G8 ёки G7 ҳақида айтадиган бўлсак, биз ўзимиз у ерга киришни сўрамаганмиз, бизни таклиф қилишган. Биз у ерда олдин ҳам ишлаганмиз;

◾️ Украина Қуролли кучлари октябр ойида 47 минг аскарини йўқотди;

◾️ Европада музлатилган Россия активларининг мусодара қилиниши ўғирлик ҳисобланади. Россия ҳукумати бунга жавобан тегишли чоралар пакетини ишлаб чиқмоқда;

◾️ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров америкалик ҳамкорлар билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда;

◾️ АҚШ билан музокараларда Қрим ва Донбасс устидан Россия суверенитетининг тан олиниши асосий масала ҳисобланади;

◾️ Россия АҚШ билан музокараларда ядровий синовларга тайёргарлик масаласини ҳам кўтаради;

◾️ Стив Уиткофф ўз президенти ва мамлакати позициясини ҳимоя қилмоқда, лекин у билан диалог ҳақоратларсиз давом этмоқда;

◾️ Биз охир-оқибат Украина билан келишишга интиламиз, лекин ҳозир бу ҳуқуқий жиҳатдан деярли имконсиз. Келажакда Киев билан келишувга эришишимизга умид бор;

◾️ Қонунга кўра Украина ҳудудий масалалар бўйича референдум ўтказиши керак;

◾️ Россия ҳам қуролли можаро ҳолатида, лекин биз барибир сайлов ўтказдик. Украина эса уруш баҳонасида сайловларни кечиктирмоқда;

◾️ Украинада ваколатларни узайтириш ҳуқуқи фақат Олий Радага тегишли, президентга эмас;

◾️ “Киев режими” билан бирга пул ўғирлаш ва урушни давом эттиришни истаётганлар АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффни танқид қилмоқда.

Киритилди: 22:45 27.11.2025. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!