Украинанинг Черновци вилояти Буковина шаҳрида дунёдаги энг машҳур ибодатхоналардан бири ёқиб юборилди.
Бу ҳақда Исроилнинг Украинадаги элчиси Михаел Бродский ва Украина Бирлашган яҳудий жамияти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, руҳий касалликдан азият чеккан номаълум эркак Садгордаги ибодатхонага кириб, китоблар йиғиб, ўт қўйган.
Хабар қилинишича, полиция зудлик билан етиб келган ва жиноятчини қўлга олган. Аниқланишича, у бир ой аввал маҳаллий черковга ўт қўйишга уринган ва дастлабки маълумотларга кўра, руҳий жиҳатдан беқарор бўлган.
Садгордаги асосий ибодатхона тахминан 1770 йилда қурилган. Афсонага кўра, бино пойдевори Қуддусдан олиб келинган тупроқдан қурилган. Синагога мўъжиза яратувчи раввин ва Ҳасидик пайғамбар ҳисобланган Маггид Мезеричнинг невараси Тзадик Исроил Фридманнинг оилавий саройи ёнида қурилган.
Ҳасидимлар 18-асрда Шарқий Европада пайдо бўлган яҳудийликдаги мистик диний оқим бўлган ҳасидизм тарафдорларидир. Бу атама ибронийча "ҳасид" (тақводор) сўзидан келиб чиққан.