Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина тинчликка эришиш учун ўз ҳудудларидан воз кечмайди

Украина тинчликка эришиш учун ўз ҳудудларидан воз кечмайди

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак бу ҳақда The Atlantic нашрига берган интервюсида маълум қилди.

"Бугун бирорта ҳам ақлли инсон ҳудудларни топшириш ҳақида ҳужжат имзоламайди. Зеленский президент экан, ҳеч ким биз ҳудудларимиздан воз кечишимиз ҳақида ўйламасин. Зеленский ҳудуддан воз кечиш назарда тутилган ҳужжатни имзоламайди. Украина Конституцияси ҳам бунга йўл қўймайди. Агар кимдир Украина Конституциясига ва украин халқига қарши чиқмоқчи бўлмаса, бундай қилмайди", — дея таъкидлади Ермак.

"Ҳудудлар масаласида Украина фақат томонлар назорат қилаётган ҳудудларни ажратиб турадиган чизиқ қаердан ўтиши кераклиги бўйича музокара юритишга тайёр", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 12:25 28.11.2025. Ўқилди: 2663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!