Бу ҳақда The Atlantic маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар вице-президенти Жей Ди Вэнс коррупция можароси туфайли Украина Уиткофф ва Дмитриев томонидан тайёрланган тинчлик режасидан воз кеча олмайди, деб ҳисоблаган.
"Трамп маъмурияти Украинадаги ички муаммолардан фойдаланиб келишув қабул қилинишига эришмоқчи, бироқ Россия ҳам ўз талабларини камайтиришни режалаштирмаяпти", дейилади мақолада.
The Atlantic маълумотларига кўра, Вэнс Украинага оид келишувни ҳар қандай йўл билан амалга оширишни истайди ва буни 2026 йилдаги АҚШ Конгресси учун оралиқ сайловларгача уддаламоқчи.