Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳудудларда жамоат транспорти учун газ таъминоти кучайтирилди

Ҳудудларда жамоат транспорти учун газ таъминоти кучайтирилди

Ҳудудларда жамоат транспорти ҳаракатининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилмоқда. Фарғона, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилояти шаҳар ичи йўналишларида автобусларни узлуксиз газ билан таъминлаш учун АГТКШларда жамоат транспортига устуворлик берилмоқда.

Хусусан, 25 январь куни жамоат транспорти ва махсус техникалар учун 1,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилди, бугун эса 2,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилиши режалаштирилган. Айрим ҳудудларда белгиланган вақт оралиғида метан газ қуйиш шохобчалари орқали жамоат ва коммунал транспортларга хизмат кўрсатилди.

Кўрилган чоралар натижасида газ қувурларидаги босим оширилиб, аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти меъёрий ҳолатга келтирилмоқда. Жараёнлар вилоят ҳокимликлари ҳамда тегишли идоралар томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:47. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!