Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

HSBC Британиядаги энг қиммат компанияга айланди

HSBC Британиядаги энг қиммат компанияга айланди

AstraZeneca Plc глобал биофармацевтика компанияси акциялари душанба кунги савдоларда 5,8 фоизга тушиб кетди ва бозор капиталлашуви бўйича Буюк Британиянинг энг йирик банки сифатида HSBCни ортда қолдирди.

Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.

AstraZenecaнинг бозор қиймати 154 миллиард фунт стерлингга (203 миллиард доллар) тушди, HSBC эса 4 фоизга ошиб, 156 миллиард фунт стерлингни ташкил қилди.

AstraZeneca акциялари АҚШ президенти Дональд Трамп рецепт бўйича бериладиган дори-дармонлар нархини пасайтиришга қаратилган фармонни имзолашини айтганидан кейин бошқа дори ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда тушиб кетди.

"Рецепт бўйича дори воситалари ва бошқа дори-дармонлар нархлари деярли зудлик билан 30-80 фоизга пасайтирилади", деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.

Айни пайтда, Европа банклари, жумладан, HSBC акциялари нархи АҚШ ва Хитой 90 кунлик савдо тарифларини ўзаро камайтиришга келишиб олгани ҳақидаги хабардан сўнг фаол ўсиб бормоқда. Вашингтон аксарият Хитой товарларига божларни 30% гача, Пекин Америка товарларига божларни 10% гача пасайтиради.

Киритилди: 17:08 12.05.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!