Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳормуз бўғозида минага урилган нефт танкери портлаб кетди

Ҳормуз бўғозида минага урилган нефт танкери портлаб кетди

Ҳормуз бўғозида Эрон томонидан белгиланган йўналишдан ташқарида ҳаракатланаётган кема минада портлади.

Tasnim ахборот агентлиги хабар беришича, ҳодисадан сўнг танкерда ёнғин содир бўлган.

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари маълум қилишича, воқеа куннинг биринчи ярмида Ҳормуз бўғозининг шарқий қисмида юз берган.

«Тақиқланган ва хавфли ҳудудда ҳаракатланаётган нефт танкери денгиз миналарида портлаб, шикастланган. Ҳормуз бўғози хавфли ҳудудлардан келишувсиз ўтишни режалаштираётган кемалар учун ёпиқ», — дейилади Эрон ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида.

Аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон оммавий ахборот воситаларида Ҳормуз бўғозидан ўтаётган тижорат кемалари денгиз миналарида портлагани ҳақида тарқалган хабарларни рад этган эди. АҚШ қўмондонлиги маълумотларига кўра, мазкур ҳудуд ўқ-дорилардан тўлиқ тозаланган.

Бугун эрталаб Буюк Британиянинг Денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) Ҳормуз бўғозида, Уммоннинг Хасаб шаҳри шимолидан 9 денгиз мили узоқликда ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Таъкидлаш жоизки, Эрон томони нефт танкерлари Ҳормуз бўғозида денгиз миналарида портлаганини иддао қилмоқда. UKMTO эса кемаларга келиб чиқиши номаълум бўлган снаряд текканини билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!