Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳормуз бўғозида кетаётган кема қанотли ракета зарбасига учради

Ҳормуз бўғозида кетаётган кема қанотли ракета зарбасига учради

Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланаётган кема қанотли ракета зарбасига учради.

Fars ахборот агентлиги хабар беришича, бу ҳақда дастлабки маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳурмуз бўғозида портлаш содир бўлган. У кемаларга қарши мўлжалланган қанотли ракетанинг учирилиши натижасида юз берган», — дея BeamTracker Military OSINT хабарини келтирмоқда агентлик.

Эслатиб ўтамиз, Эрон томони Ҳурмуз бўғозида нефт ташувчи танкерлар денгиз миналарида портлаганини даъво қилган эди.

Ўз навбатида, Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучлари ҳузуридаги Денгиз савдо транспорти ҳаракатини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) кемаларга келиб чиқиши номаълум бўлган снарядлар билан зарба берилганини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 12:30. Ўқилди: 94 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!