Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемага ракета зарбаси берилди.
Бу ҳақда Буюк Британия Денгиз Савдо Ташкилоти (UKMTO) эълон қилди.
"Экипажнинг аҳволи, етказилган зарар миқдори ва атроф-муҳитга таъсири ҳозирча номаълум", дейилади баёнотда. Ҳужумдан кейин кемада ёнғин содир бўлди.
Маҳаллий ҳокимият органлари воқеа жойида ва экипажни эвакуация қилишда ёрдам бермоқда.
"Кемаларга расмийлар тергов олиб бораётган бир пайтда ҳудуддан ўтаётганда эҳтиёт бўлиш ва ҳар қандай шубҳали фаолият ҳақида UKMTOга хабар бериш тавсия этилади", дейилади баёнотда.