Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳормуз бўғози ҳудудида портлашлар содир бўлди

Ҳормуз бўғози ҳудудида портлашлар содир бўлди

Ҳормуз бўғозининг Эрон соҳилларига яқин ҳудудида бир нечта портлаш овозлари эшитилди.

Fars агентлиги хабар беришича, бу ҳақда маҳаллий манбалар маълум қилган.

Уларнинг сўзларига кўра, портлаш овозлари Эрон жануби-шарқидаги Сирик шаҳри ва Кешм ороли яқинида денгиз томондан эшитилган.

Кешм ороли аҳолиси осмонда ёруғлик чақнашларини кўргани ва кучли портлаш овозларини эшитганини билдирган. Айрим манбаларнинг тахминича, ҳодиса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг ишга тушиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Агентлик таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, портлашларнинг бир қисми Эрон томонидан Ҳормуз бўғозидан ўтиш учун белгиланган қоидаларни бузган кемаларга нисбатан ўт очилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!