Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳормуз бўғози денгиз миналаридан тўлиқ тозаланди(ми)?

Ҳормуз бўғози денгиз миналаридан тўлиқ тозаланди(ми)?

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон оммавий ахборот воситаларида савдо кемалари Ҳормуз бўғозидан ўтиш чоғида денгиз миналарига дуч келаётгани ҳақида тарқатилган хабарларни рад этди.

Бу ҳақда CENTCOM’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинган.

«Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи халқаро миқёсда тан олинган барча асосий йўналишлар АҚШ кучлари томонидан денгиз миналаридан тозаланган ва ҳозир ҳам тоза ҳолатда», — дейилади хабарда.

Ҳарбийлар Эрон матбуотида савдо кемалари Ҳормуз бўғозида денгиз миналарига дуч келаётгани ҳақида тарқатилган даъволарни ёлғон деб атаган.

CENTCOM, шунингдек, минглаб савдо кемалари ушбу йўналишлар орқали хавфсиз ўтгани ва улардан фойдаланишда давом этаётганини маълум қилган.

Аввалроқ Эрон ахборот агентликлари, жумладан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига (ИИҚК) таяниб, Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалар денгиз миналарига дуч келгани ҳақида бир неча бор хабар берган эди. Бундай мазмундаги сўнгги хабар сешанба куни тарқатилган.

Шу билан бирга, кемалар билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида маълумот бериб борувчи Буюк Британиянинг Денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) айрим ҳолатларда кемаларга келиб теккан снарядлар тури ва манбаси аниқланмаганини билдирган.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!