Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ҲОҚ россиялик ёш спортчиларга байроқ ва мадҳия билан иштирок этишга рухсат берди

ҲОҚ россиялик ёш спортчиларга байроқ ва мадҳия билан иштирок этишга рухсат берди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ҲОК) Россия ёшлар терма жамоаларига мамлакат байроғи, мадҳияси ва миллий рамзлари билан иштирок этишга рухсат берди.

Бу ҳақда Россия спорт вазири Михаил Дегтярёв маълум қилди.

"Кеча Олимпия мажлисининг ўзида айтганимиздек, ҲОҚ ижроия қўмитаси Россия спорти учун муҳим қарор қабул қилди. Россия ва Беларусь ёш спортчиларининг олимпия турлари бўйича халқаро мусобақаларда — жамоавий йўналишлар ҳам қўшилган ҳолда — иштирок этишига қўйилган барча чекловлар бекор қилинди.

ХОҚ 2023 йилнинг 28 мартидаги тавсия энди Россия ва Беларусь ёш спортчиларига тааллуқли эмаслигини тасдиқлади. Улар яна миллий рамзлар, байроқ, мадҳия билан ва бошқа қўшимча текширувларсиз иштирок этишлари мумкин.

Халқаро федерациялар "ёшлар мусобақаси" тушунчасига ўзлари мезон белгилайди. Лекин барча бундай мусобақаларда — якка ва жамоавий турларда — иштирокка қўшимча чекловлар бўлмаслиги шарт. Россия Олимпия қўмитаси тикланган тақдирда, бу қоидалар 2026 йил Дакарда бўладиган Ёшлар Олимпия ўйинларида ҳам амал қилади.

ХОҚ ижроия қўмитасига Олимпия хартиясининг асосий принципларини босқичма-босқич тиклаётгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Қарорни синчиклаб ўрганамиз ва барча спортчиларимиз ҳуқуқларини тўлиқ тиклаш бўйича ишни давом эттирамиз", — деб ёзди Дегтярёв Telegram-каналида.

Киритилди: 23:58 12.12.2025. Ўқилди: 1096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!