Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Аҳмадобод аэропорти яқинидаги турар-жой ҳудудида йўловчи самолёти қулаб тушди.

Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳалокатга учраган самолёт Air India авиакомпаниясига тегишли. Самолёт бортида 130 нафар йўловчи бўлган.

Воқеа жойидан олинган видеотасвирларда ердан қалин тутун устуни кўтарилаётганини кўриш мумкин.

Воқеа жойига камида ўнлаб тез ёрдам машинаси етиб келган. Полиция ҳудуддаги транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди.

News18 хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолёт Boeing 787-8 Dreamliner бўлиб, бортида 250 га яқин йўловчи бўлган. Тахминларга кўра, ҳодиса самолёт Лондонга кўтарилаётганда содир бўлган.

Киритилди: 14:08 12.06.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!