Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистон Хитой билан эҳтимолий тўқнашувларга тайёрланиш учун махсус чегара бўлинмалари тузади

Ҳиндистон Хитой билан эҳтимолий тўқнашувларга тайёрланиш учун махсус чегара бўлинмалари тузади


Ҳиндистон Хитой билан чегарада юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида чегара полицияси бўлинмаларини махсус ҳарбий гуруҳларга айлантирмоқда. Ҳарбий хизматчилар яқин масофадаги жанглар, баланд тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш, дронлар ёрдамида кузатув олиб бориш ва маҳаллий тўқнашувларга тезкор жавоб қайтариш бўйича тайёргарликдан ўтмоқда. Бу ҳақда Nikkei Asia хабар берди.

2020 йилда Галван водийсида Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берганидан сўнг Ҳиндистон –Тибет чегара полицияси таркибида “Шауря” махсус бўлинмалари ташкил этилган. Ҳозир уларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чегара полицияси раҳбарияти уларнинг фаолиятини ижобий баҳоламоқда.

Янги бўлинмалар Ҳиндистоннинг Хитой билан баҳсли чегара ҳудудларини қўриқлаш ва эҳтимолий тўқнашувларга тезкор жавоб қайтариш имкониятларини кучайтириши кутилмоқда.

Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги Ҳимолай тоғлари ҳудудидан ўтувчи чегара ҳануз тўлиқ келишиб олинмаган. Мамлакатлар ҳудудлари 1962 йилги Хитой–Ҳиндистон урушидан кейин белгиланган Амалдаги назорат чизиғи (LAC) орқали ажратилган. Бироқ томонлар шарқдаги Аруначал-Прадеш ва ғарбдаги Аксайчин ҳудудлари юзасидан ҳалигача ҳудудий даъволарга эга.

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар