Ҳиндистонда 8 апрель куни мусулмонларга тегишли мулклар устидан марказий ҳукумат назоратини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кучга кирди.
Hindustan Times хабарига кўра, Ҳиндистоннинг озчиликлар ишлари вазирлиги 1995 йилдаги “Вақф тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш учун киритилган “Мусулмонлар вақфлари” (Вақф) тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳақида баёнот берди.
Баёнотда, парламент томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси президент Друпади Мурмунинг розилигини олгандан кейин 8 апрель куни кучга кирган.
Кўплаб мусулмон ташкилотлари ва мухолиф депутатлар бу қонун мусулмонлар ва уларнинг асосий ҳуқуқларига “тўғридан-тўғри ҳужум” эканини э‘лон қилиб, Конститутсиявий судга мурожаат қилди.
Ҳиндистонда марказий ҳукуматнинг “Вақф тўғрисида”ги қонуни 3 апрель куни парламент қуйи палатаси, 4 апрель куни эса юқори палатаси томонидан қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси президент Друпади Мурму томонидан маъқулланганидан кейин 5 апрель куни кучга кирди.