Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳимоядаги муаммолардан чарчаган "Реал" президенти катта нархга юлдуз ҳимоячи олиб келади

Ҳимоядаги муаммолардан чарчаган "Реал" президенти катта нархга юлдуз ҳимоячи олиб келади

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ёзги трансфер ойнасида "Арсенал" марказий ҳимоячиси Вильям Салиба билан шартнома имзолашга қарор қилди.

Caughtoffside нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" президенти 24 ёшли французни Мадридга олиб келиш учун "канонирлар"га 85 миллион фунт стерлинг (90 миллион евродан кўп) таклиф қилади.

Ўз навбатида "Арсенал" ҳимоя маркази етакчиси билан 2027 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномасини узайтиришни истамоқда.

Салиба бу мавсумда жами 42 та ўйинда 2 та гол урди.

Киритилди: 18:02 10.04.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!