Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳазораспда ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳазораспда ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р. ва М. “Б.” МФЙ раиси Г.Р. билан олдиндан тил бириктириб, маҳалла ҳудудидаги захирадаги 11 сотих экин ер майдонини фуқаро Д.га турар жой қуриш учун танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан келишилган 9 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:49 18.10.2021. Ўқилди: 1956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!