18 январдан бошлаб Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида фақат BS6 стандартига (Евро-6 га тенг) мос келадиган транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилади. Шаҳар ташқарисида рўйхатдан ўтган BS3 ва BS4 русумидаги (чиқиндиси юқори) автомобиллар шаҳарга киритилмайди.
Ушбу чоралар тахминан 1,2 миллион автомобильга таъсир қилиши мумкин. Ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳам экологик сертификати йўқ машиналарга ёқилғи қуйишни рад этади.