Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳатто оз миқдордаги алкоголь ҳам саратонга сабаб бўлади

Ҳатто оз миқдордаги алкоголь ҳам саратонга сабаб бўлади

ЖССТнинг Европа бюроси тадқиқотчилари ҳатто оз миқдордаги алкогол ҳам бир қатор саратон касалликларига олиб келишини аниқлади. 

Спиртли ичимликлар, жумладан, тўғри ичак саратонига, аёлларда эса кўкрак саратонига сабаб бўлиши мумкин экан. Бундан ташқари, ўнлаб ноинфекцион касалликнинг келиб чиқиши ҳам айнан алкоголь билан боғланади. 

ЖССТ маълумотига кўра, Европа минтақасида ҳар куни алкоголь туфайли 2545 киши вафот этяпти. Ташкилотнинг Европа бюроси ходими Нино Бердзулининг айтишича, 2018 йилда минтақада 45 минг аёлнинг алкогол оқибатида сут безлари саратонига чалингани аниқланган, улардан 12 минг нафари вафот этган. Бундан ташқари, 59 200 та йўғон ва тўғри ичак саратони ҳолатларига ҳам спиртли ичимликлар туртки бергани маълум бўлди, беморлардан 28 200 нафари қазо қилган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, алкоголнинг тури ва миқдоридан қатъи назар, у саратон касалликларига сабаб бўлаверади. 

Киритилди: 17:16 17.11.2020. Ўқилди: 2119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!