Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳамма қотилликларнинг бошида турган Исроил Ғазо аҳолисининг ўлимида ҲАМАСни айблади

Ҳамма қотилликларнинг бошида турган Исроил Ғазо  аҳолисининг ўлимида ҲАМАСни айблади

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху BBCга берган интервюсида Франция президенти Эммануел Макроннинг сўзларига жавоб қайтарди. Макрон Исроилни "чақалоқлар, аёллар ва қарияларни ўлдиришни тўхтатишга" чақирган эди.

Нетаняхунинг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамияти Исроилни эмас, ҲАМАСни қоралаши керак. У Исроил билан ҳозирги қарама-қаршилик чоғида Ғазо сектори тинч аҳолининг ўлими учун тўлиқ жавобгарликни ҲАМАС ҳаракати зиммасига юклади.

Нетаняху, Исроил армияси тинч аҳолига зарар етказмасликка ҳаракат қилади ва уларни жанглар кетаётган ҳудудларни тарк этишга ундайди, ҲАМАС эса улардан “инсон қалқони” сифатида фойдаланади, деб таъкидлади.

Нетаняху ўз баёнотида "ҲАМАСнинг Ғазодаги жиноятлари" тез орада Париж, Нью-Йорк ва бутун дунёда такрорланиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.

Киритилди: 09:49 11.11.2023. Ўқилди: 3051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!