Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

«Ҳамма маълумот менда»: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вебсайти хакер ҳужумига учради

«Ҳамма маълумот менда»: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вебсайти хакер ҳужумига учради

24 июль куни соат 20.00 ҳолатига кўра, сайт манзили орқали бош саҳифага ташриф буюрилганда, фақат «Конкурсга ўтиш» ёзуви ва унга бириктирилган ҳавола фаол кўрсатилган.

 

«Конкурсга ўтиш» ёзувига бириктирилган ҳавола орқали кейинга саҳифага ўтилганда хакер(лар) томонидан қолдирилган мурожаат келиб чиқади. 

«Ахборот хавфсизлиги қани, акалар? Бизнинг номзодни ўтказмаган, вой мени акахонларим! yaxshiginabola@gmail.com», - дея мурожаат қолдирган хакер.

Шунингдек, сайт манзили маълумотномасида «ҳамма маълумот менда» деган хабар ҳам қолдирилган. Аммо ёзув муаллифи қандай маълумотларни қўлга киритганига аниқлик киритмаган.

«Ҳамма маълумот менда»: Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тегишли вебсайти хакер ҳужумига учради

Шу пайтга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайтини ишдан чиқарган хакер бирор талабнома ё шартини билдирмаган.

 

Агентлик расмий вакилининг маълум қилишича, сайт билан юз берган муаммолар тез орада бартараф этилади.

Киритилди: 11:07 25.07.2020. Ўқилди: 5951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!