ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, ҳаракат вакиллари АҚШ президенти махсус вакили Стив Уиткоффнинг таклифига розилик билдирган.
Маълумотларга кўра, таклиф Ғазо секторида гаровда ушлаб турилган 10 кишини икки гуруҳга бўлиб озод қилишни ва Вашингтон кафолати остида доимий сулҳга эришиш мақсадида 70 кунлик ўт очишни тўхтатишни ўз ичига олади. Бироw, бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.