Телеканал манбаларига кўра, Муҳаммад Синвар ва ҲАМАСнинг яна 10 нафар аъзосининг жасадлари Хан-Юнис шаҳри остидаги тоннелдан топилган.
Бир неча кун олдин Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо сектори жанубига кучли ҳаво зарбалари берган эди. ЦАХАЛ мазкур ҳужумга "ҲАМАС қўмондонлик марказини йўқ қилишга қаратилган ҳаракат", дея изоҳ берган эди.
Муҳаммад Синвар — ҲАМАСнинг марҳум етакчиларидан бири Яҳё Синварнинг укаси ҳисобланади. Яҳё Синвар 2024 йил октябрида, ҲАМАС сиёсий бюросининг раҳбари этиб тайинланганидан кўп ўтмай, ўлдирилган эди.