Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ҲАМАС энг катта инқирозга дуч келди

ҲАМАС энг катта инқирозга дуч келди

ҲАМАС ташкилоти, эҳтимол, ўз жангариларининг 2023 йил 7 октябрда Исроилга бостириб кириши оқибатлари туфайли ташкил этилганидан бери энг йирик инқирозни бошдан кечирмоқда (1987 йил). Бу ҳақда ташкилотдаги манбаларига таяниб, Asharq al-Awsat араб газетаси ёзмоқда.

Қайд этилишича, қийинчиликлар асосан иқтисодий жиҳатдан, жумладан, Ғазо секторидаги давлат хизматчиларига, ҳарбий қанот аъзоларига ва ҳатто ташкилотнинг бошқа тузилмаларида ишлайдиганларга маош тўлашда юзага келган. Уларнинг аксарияти 3 ойдан ортиқ вақтдан бери пулларини ололмаяпти.

Манбаларга кўра, бу инқироз Ғазо секторидан ташқари Ғарбий Соҳил ва Ливанга ҳам тарқалган. Бундай ҳолат хавфсизлик масалаларига ҳам таъсир кўрсатади, яъни ташкилот юқорида санаб ўтилган барча жабҳаларда ўз таъсирини йўқотади ва ундан норозилик кучаяди.

Шу билан бирга, ташкилот уруш тугаганидан кейин, ҳатто бу узоқ вақт талаб қилса ҳам, ўзини тиклай олиши қайд этилган. Манбаларнинг таъкидлашича, ҲАМАС ҳали ҳам баъзи молиявий ва бошқа имкониятларга эга.

Киритилди: 19:35 24.05.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!