Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.
"Бугун озод этиладиганлардан уч нафари Исроил фуқароси, беш нафари Таиланд фуқароси. ҲАМАС тинч аҳоли вакили Арбел Йеҳуд, аскар Агам Бергер ва яна бир гаровдаги шахсни қўйиб юборишга ваъда берган. Таиланд фуқароларининг шахси ошкор этилмаган", дейилади хабарда.
Исроил ҳукумати озод қилинадиган асирлар рўйхатини олганини тасдиқлади.
ҲАМАС ҳаракати асирлар ишлари бўйича идорасининг маълум қилишича, бугунги алмашинув доирасида Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан 30 нафар вояга етмаган шахсни озод қилади.