Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳалол сертификатлаштириш бўйича меморандум имзоланди

A A A
Ҳалол сертификатлаштириш бўйича меморандум имзоланди

Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК томонидан “World Halal Trust Group” ва “Ҳалол “MAIB” Халқаро сертификатлаштириш маркази” МЧЖ билан Ҳалол туризм соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди.

Меморандумда икки томонлама ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни ўзаро манфаатлилик, шунингдек, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш, Ўзбекистон Республикасида Ҳалол туризмни ривожлантиришда маънавий ва тижорий мақсадга мувофиқлик самарадорлиги асосида мустаҳкамлаш, Ҳалол туризм учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, давлатнинг иқтисодий ва маданий ривожланишида ахлоқий меъёрлар ва қоидаларнинг аҳамияти ва муҳимлигини эътиборга олиш назарда тутилган.

Меморандумга биноан томонлар Ҳалол туризм, шу жумладан туризм хизматларини “Ҳалол” сертификатлаш масалалари бўйича қўшма тадқиқотларни ривожлантириш ва бундай тадқиқотларни халқаро, миллий, минтақавий даражаларда ўтказиш усулларини ишлаб чиқишда иштирок этишлари, касбий тайёргарлик бўйича қўшма дастурларни ташкил этишлари, OIC/SMIIC 9:2019 “Ҳалол туризм хизматлари. Умумий талаблар” стандарти талабларига мувофиқлигига меҳмонхона хизматларини сертификатлаш бўйича биргаликда ишларни амалга оширишлари мумкин, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

Киритилди: 14:52 17.07.2023. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!