Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисоблари Россия Федерал солиқ хизмати томонидан яна блокланди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисоблари Россия Федерал солиқ хизмати томонидан яна блокланди

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яна солиқ билан боғлиқ муаммолар сабаб эътибор марказида. “Mash na sporte” нашри хабарига кўра, спортчининг банкдаги ҳисоблари Россия Федерал солиқ хизмати томонидан блокланган. Сабаби, у 2024 йил учун даромад декларациясини ўз вақтида топширмаган.

Бу Ҳабибнинг молиявий муаммоларга дуч келиши бўйича илк ҳолат эмас. Ўтган йили ҳам суд ижрочилари Нурмагомедовнинг 79 миллион рублга тенг мол-мулкини хатлаган эди. Чунки унда 302 миллион рубл миқдоридаги солиқ қарзи мавжуд бўлган.

Бундан ташқари, Ҳабибга тегишли Eagle FC промоушени, унга алоқадор хайрия фонди ва шахсий ҳисоблар ҳам вақтинча блокланган эди. Аммо орадан бир ҳафта ўтиб, Нурмагомедов қарздорликни тўлиқ қоплаб, мол-мулкларига қўйилган чекловлар олиб ташланганди.

Киритилди: 18:32 09.04.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!