Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гвардиола ва Анчелотти Бразилияни бошқаришга номзодлар рўйхатида

Гвардиола ва Анчелотти Бразилияни бошқаришга номзодлар рўйхатида

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Доривал Жуниор истеъфога чиқарилгач, маҳаллий футбол конфедерацияси (CBF) ушбу лавозимга хорижлик мутахассисни тайинламоқчи. Бу ҳақда UOL хабар бермоқда.

Манбага кўра, CBF қуйидаги номзодларни кўриб чиқмоқда: "Реал"ни бошқараётган Карло Анчелотти, "Манчестер Сити"ни бошқараётган Хосеп Гвардиола, шунингдек, "Ал-Ҳилол"да ишлаётган Жорже Жезуш.

CBF президенти Эдналдо Родригес Анчелотти номзодини маъқул кўрмоқда. Шу билан бирга, Гвардиола терма жамоа раҳбарияти учун очиқ экани ва Бразилияни алоҳида яхши кўриши таъкидланган.

Доривал Жуниор Бразилия терма жамоасини 2024 йилнинг январидан буён бошқариб келаётганди. "Пентакампионлар" 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг 14 туридан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:04 29.03.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!