"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Жек Грилиш нега кўп ўйин амалиётига эга бўлмай қўйгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Грилиш ўйнамаётганининг ягона сабаби - мен. У ажойиб футболчи, лекин ўйинчилар рақобатлашишга мажбур. Ўтган мавсумда Доку кўплаб ўйинларда ақл бовар қилмас даражада эди, Савио эса бир мавсумда янги даражага кўтарилди," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ESPN.
Шу билан бирга, мураббий Грилишнинг сифатларига шубҳа қилмаслигини, усиз "Манчестер Сити" треблни юта олмаган бўлишини таъкидлади.