Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида "Манчестер Сити" Бельгиянинг "Брюгге" клубига қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимдан кейин 0:1 ҳисобида ортда бораётган "шаҳарликлар" якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
The Sun нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасидан жуда хавотирда эди. Учрашув давомида испаниялик мутахассис пешонаси ва бошини тирнади.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида мураббий "Фейеноорд" билан ўйинда (3:3) юзини тирнаганди. Нуфузли турнирнинг умумий раунд якунларига кўра, "Манчестер Сити" 22-ўринни эгаллади. Гвардиола шогирдлари 11 очко жамғаришди. Жамоа энди плей-офф ўйинларида иштирок этади.